Ҳиндистоннинг Махараштра шататидаги Паргаон қишлоғи аҳолиси 9 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетган қоплон боласини қутқарди ва уни онасига таъсирли қайтишини тасвирга олди, деб ёзади Daily Mail.
Маҳаллий ишчилар қоплоннинг сувга тушиб кетганини пайқаб, қутқарув гуруҳини чақирди. Уч ойлик қоплон боласини олиб чиқиш мақсадида қудуқ тубига металл қафас туширилди. 20 дақиқадан сўнг қоплон ўз-ўзидан қафас ичига кирди.
«Биз уни қудуқдан чиқариб олдик, аммо бу қутқарув ишларининг бошланиши эди», − дейди ҳайвонларни қутқариш ташкилоти бошқарувчиси Нех Панчамия. – Онасиз болани нима ҳам кутиши мумкин? Уни ёввойи табиатда онанинг қаровисиз қолдира олмасдик, чунки у ҳали жуда кичкина». 24 соат ичида қутқарувчилар томонидан унинг онасини топилиб, боласи хавфсиз ҳолда онасига топширилди.
Бунинг учун кичкина қоплон қафасда қолдирилиб, ўрнатилган камера орқали унинг олдига келган онаси кузатилди. «Она қоплон келган заҳоти қафасни арқон ёрдамида очдик ва гўдак онаси томонга отилиб чиқди. Уларнинг учрашувини кўриб хурсанд бўлдик», − дейди Панчамия. – «Умид қиламанки, видеони томоша қилиш сизда ҳам шундай ҳиссиётларни уйғотади.
Мавзуга доир:
- Ҳисор қўриқхонасида қор қоплони, силовсин ва тоғ эчкиси камера объективига тушиб қолди (фото+видео)
- Рекордчилар оиласи: Дунёдаги энг катта қуённинг боласи ушбу унвонни отасидан олиб қўйиши мумкин
- Австралия ҳайвонот боғидаги пингвин ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги учун унга қариндошлари ҳақида мультфильмлар кўрсатилмоқда (видео)