Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Голливуд актёри Жонни Деппни жангга чорлади.
«Агар Жонни тўр (октагон) ичида жанг қилишни истаса, менга бу ҳақида хабар беринг», — дейди Маск.
Конор Макрегорнинг мураббийи Жон Кавана эса бунга жавобан Илон Маскка шундай деди: «Илон, агар сенга мураббий керак бўлса, бу ҳақда менга айт».
Аввалроқ Жонни Депп собиқ рафиқаси Эмбер Ҳерд ва Илон Маск ўртасидаги ишқий муносабатлардан кейин тадбиркорга таҳдидлар қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, июль ойи ҳисобларига кўра, Илон Маскнинг бойлиги 74,2 миллиард долларга баҳоланган.
Жонни Депп эса кино ихлосмандларига «Қариб денгизи қароқчилари»даги Жек Читтак образи орқали яхши таниш. Шунингдек, унга «Чарли ва шоколад фабрикаси» ҳамда «Сайёҳ» фильмлари ҳам катта шуҳрат олиб келган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!