Швециянинг Рансетер шаҳарчасидан унча узоқ бўлмаган ҳудуддаги дала ўртасида бир кишилик ресторан очилди. Уни очган эр-хотиннинг фикрича, шу тариқа ижтимоий масофаланишга амал қилиб, ресторанга бориш мумкин, деб ёзади CNN.
Bord för En ( «Бир киши учун стол») ресторани менюсида уч хил егулик бор: Швеция услубида пиширилган картошкали ва сметанали оладьилар, сабзи ва занжабил пюреси қўшилган ширин жўхорили крокетлар ҳамда десертга қорағатли ширинлик.
Ҳар бир егуликка алкоголсиз маҳаллий ичимлик таклиф қилинади. Меҳмон овқат учун ўзи хоҳлаган пулни тўлаши мумкин.
Ресторан 10 майдан 31 августгача ишлайди. Бу ердаги ягона жой аллақачон бир неча кунга брон қилинган.
Ресторан эгалари меҳмонлардан хавфсиз масофада қолиши учун столга буюртма арқонга илинган саватчада етказилади.