Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 4 май куни бўлиб ўтган йиғилишда саноатдаги энергия сарфи ҳам таҳлил қилинди.
«Ҳар бир соҳа ва тармоқ кесимида ушбу ресурсни тежаш ва самарадорлигини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
Давлат раҳбари халқаро энергоаудит ташкилотларини жалб қилиб, 285 та йирик саноат корхонасининг энергия самарадорлигини ўрганиш, уч сменада иш ташкил этган тадбиркорларга кечки смена учун электр тарифини 1,5 баравар камайтириш бўйича кўрсатмалар берган.