УЕФА ташкилоти 17 март, сешанба куни минтақа ассоциациялари билан видеоконференция шаклида мажлис ўтказди.
Унда коронавирус пандемияси сабабли юзага келган вазиятнинг 2020 йилги Европа Чемпионатига таъсири ҳақида сўз борди. Ташкилот якунда мусобақани 2021 йилга (11 июндан 11 июлгача) кўчириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Норвегия футбол ассоциацияси ўз Twitter’ида маълум қилди.
Евро—2020 мусобақаси минтақанинг 12 шаҳрида 12 июндан 12 июлга қадар ўтказилиши керак эди.
Аввалроқ УЕФА мусобақани кўчириш учун лига ва клублардан 275 миллион фунт талаб қилаётгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтга келиб Европа кучли бешлик лигалари ва бошқа бир қатор чемпионатлар вақтинча тўхтатилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)