Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда янги турдаги коронавирус билан касалланган илк бемор аниқланганини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, олинган таҳлил натижалари Эрондан Баҳрайн орқали келган подшоҳлик фуқаросида коронавирус борлигини тасдиқлади. Ушбу инсон билан алоқада бўлганлар ҳам текширилмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Эрондан Баҳрайнга қайтган тўрт нафар Саудия Арабистони фуқаросида ҳам коронавирус аниқланган эди. Баҳрайн ҳукумати билан келишувга кўра, улар ўша ерда даволанадиган бўлган. Шунингдек, Саудия Арабистони коронавирус сабабли Умра зиёратчиларининг мамлакатга киришини вақтинчалик тақиқлаган.
Мавзуга доир: Экспертлар жаҳон иқтисодиёти коронавирус сабаб икки бараварга пастлашини прогноз қилди