Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев 22 декабрдаги сайловларга бориш ёки бормаслик ҳақида бир қарорга кела олмаётган фуқароларга видеомурожаат йўллади.
‘Сайловга боришим керакми?’ деб иккиланаётганлар учун яна бир бора тавсия қилмоқчиманки, кунимиз ‘қовунчиларга’ қолмаслиги учун ҳам сайловга бориб, нисбатан яхшироқ номзодларга овоз бериб келинг.Ўтган сайловларда келмаган фуқаролар ўрнига сайлов участкадагиларнинг ўзи ўзлари истаган номзодга овоз бериб, пачкалаб бўш бюллетенларни тўлдириб ташлашар эди. Бу йил қанақа бўлади, Худо билади, лекин ҳеч бўлмаса ўрнимизга бошқалар овоз бера олмаслиги учун ҳам сайловга борайлик.
Агар кимлардир, масалан ҳокимтўраларнинг одамлари, қинғир йўллар билан сайланишни умид қилиб юрган бўлса, ўша ноинсофларнинг ишини оғирлаштириш учун ҳам сайловларга бориб, нисбатан яхшироқ номзодга овоз бериб ёки жуда истасангиз ҳеч кимга овоз бермасдан келайлик.
Хушнудбек Худойбердиев, ҳуқуқшунос ва блогер
Изоҳ (0)