Ўзбекистон Президентининг 9 декабрдаги «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, мамлакатга электр автобуслар, юк машиналари ва мотоцикллар олиб кириш учун нол фоизли божхона божи ўрнатилди. Бу ҳақда Norma маълум қилди.
Шу пайтга қадар мазкур транспорт воситаларига нисбатан двигатель ҳажмига ва бошқа кўрсаткичларига боғлиқ равишда мураккаб божхона божи ставкаси қўлланилган.
Мазкур қарор билан Ўзбекистонга олиб кириладиган электр автомобиллари ҳам қайтадан божхона божидан озод қилинди.