ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, сенатор Мақсуда Ворисова «Миллий тикланиш» газетасини судга бериши мумкин, деб ёзмоқда «Xabar.uz».
Қайд этилишича, «Миллий тикланиш» демократик партияси бош нашри бўлган газетанинг охирги сонидаги анонсда «ХДП аъзоси Мақсуда Ворисованинг Россия коммунистлари етакчиси Геннадий Зюгановга қандай ‘қариндош’лиги бор?» сарлавҳали мақола чоп этилиши билдирилган.
Анонсда мақолага ишланган коллаж ҳам келтирилган бўлиб, унда ХДП ва Россия коммунистлари партияси ўртасида мафкуравий «қариндошлик» борлигига ишора қилинган. Чунки, мазкур сиёсий институт собиқ Ўзбекистон коммунистик партияси тугатилганидан сўнг ташкил этилган.
Изоҳ (0)