Тошкент шаҳрида қурилаётган Tashkent City ишбилармонлик маркази хиёбони ҳудудида писта чақиб, ундан қолган пўчоқлар қолдиғини белгиланмаган жойга ташлаётган фуқаро Ш.К. жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.
Ш.К.га нисбатан нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш катталигининг ярим баробари, яъни 111 500 сўм миқдорда маъмурий жарима қўлланилди.
Қўмита томонидан маълум қилинишича, Tashkent City ҳудудига сигарет қолдиқлари, баклажкалар, турли қоғозлар, ҳатто яроқсиз батареяларни ташлаш учун махсус қутилар ўрнатилган. Шунингдек, ҳудудда иккита «Ақлли ахлатдон» — «Зиммер» комплекс чиқинди контейнери мавжуд.