Испаниядаги навбатдан ташқари паламент сайловларида бош вазир вазифасини бажарувчи Педро Санчес етакчилигидаги Социалистлар партияси ғолиб чиқди. Бу ҳақда El Pais хабар бермоқда.
Миллий сайлов комиссиясига кўра, социалистлар парламентнинг янги таркибидаги 350 ўриндан 120 тасини қўлга киритган. Улардан ташқари, парламентга яна 5 та партия вакиллари ўтган.
Ҳеч бир сиёсий куч парламентда тўсиқларсиз ҳукуматни шакллантириш учун етарли бўлган мутлоқ кўпчилик ўринни ололмади. Бу эса сайловлардан сўнг партиялар ўртасида одатда узоқ муддатга чўзиладиган музокаралар бошланишини англатади.
Изоҳ (0)