«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқаролар, бизнес ҳамжамияти, хориждаги ватандошлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг фикрлар ва таклифларини ўрганиш мақсадида Telegram тармоғида «Жамоатчилик фикри» каналини ишга туширди.
Ушбу канал орқали Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришлар, шунингдек, кенг жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик фикри сўровлари ўтказиб борилади.
Мазкур каналдаги илк сўровлардан бири Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка бўйича ўрнатилган тартиб юзасидан бўлди.
Жавоб вариантлари қаторида «Бу тартиб бўлмаганида Тошкент шаҳри ва вилоятида аҳоли сони кескин кўпайиб кетарди», «Бу тартиб фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига мутлақо зид» ва «Ушбу муаммо туфайли малакали кадрлар марказга ўрнаша олмай чет элга чиқиб кетмоқда» каби фикрлар келтирилган.