2018 йилнинг апрель ойидан бошлаб жорий қилинган тижорат банкларининг мобил дастурлари орқали чет эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш (онлайн-конверсия) бўйича банк хизмати аҳоли ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
2018 йил ва 2019 йилнинг 4 ойи ичида жисмоний шахслар томонидан 1,2 миллиард доллар миқдорида чет эл валютаси харид қилинган бўлса, шундан 432.3 миллион доллари ёки 36 фоизи онлайн-конверсия ҳиссасига тўғри келмоқда.
2018 йил апрелидан 2019 йил апрелигача онлайн-конверсия хизматининг жами жисмоний шахсларга сотилган валютадаги ҳар ойлик улуши 9 фоиздан 63 фоизгача етди. Бунда жами харид миқдоридаги онлайн-конверсия улушининг кескин ўсиши асосан жорий йилнинг январь ойидан бошлаб кузатилмоқда.
Маълумот учун, чет эл валютасини масофадан туриб харид қилиш учун маҳаллий банкда очилган халқаро тўлов картаси ҳамда банкнинг тегишли мобил дастурини ўрнатиш имкониятини берувчи смартфонга эга бўлиш кифоя.
Изоҳ (0)