Самарқанднинг Нарпай кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшовчи аёл фоҳишахона очгани аниқланди. Zarnews’нинг хабар беришича, ҳолат юзасидан тадбир ишлаб чиқилиб, унга «Федя» ва «Маҳлиё» исмли шахслар жалб этилган.
Воқеа 2019 йилнинг 31 январь куни бўлиб ўтган. Режага кўра, «Федя» ижарачи аёлга қўнғироқ қилиб унинг уйида севган қизи «Маҳлиё» билан бир соат дам олиши учун ҳақ тўлашини айтади. Аёл ушбу хизмат эвазига «Федя»дан 100 минг сўм талаб қилган. ИИВ томонидан ёлланган шахслар ижарачи аёлнинг уйига келган вақтда аёл қўлга олинган.
Аниқланишича, аёл турмушидан ажрашган бўлиб, Нарпай кўчасидаги ушбу хонадонни яқинда ижарага олган ва осон пул топиш ниятида уйини фоҳишахонага айлантирган.
Суд томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси, 2-қисми билан 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)