Stand Up лойиҳасининг икки иштирокчиси Краснодар ўлкасидаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Денис Маловичко ва Елена Зуева Краснодардаги тадбирга йўл олган, бир неча чиқишларда иштирок этишлари кўзда тутилганди. Улар Майкоп стендап-клуби иштирокчиси бўлган.
Адигей давлат университети жамоаси билан КВН ўйинларида қатнашган 35 яшар Денис Маловичконинг рафиқаси ва икки нафар фарзанди қолди. Елена Зуева турмушидан ажраган, фарзандлари йўқ эди.