«Шереметьево» аэропортига аварияли қўнишни амалга оширган Sukhoi Superjet 100 самолёти аланга олиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда тиббий доиралардаги манба маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Охирги маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳатланди. Айрим йўловчиларнинг тақдири ҳозирча номаълум бўлиб турибди», — таъкидлаган агентлик манбаси.
Ҳаво кемаси бортида 75 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Тергов қўмитаси самолётнинг аварияли қўниши ва аланга олиши ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғади.