Москвада режиссёр Георгий Данелия 88 ёшида вафот этди, деб ёзади TJournal. Бу ҳақда унинг оиласи ОАВга маълум қилган.
23 февраль куни Данелия ўпка шамоллаши билан касалхонага тушган. Эртаси куни уни сунъий комага туширишган.
Данелия 1930 йил 25 август куни Тбилисида туғилган, 1959 йилда «Мосфильм» қошидаги Олий режиссёрлик курсларини тугатган. Сўнг киностудияда постановкачи режиссёр бўлиб ишлай бошлаган.
У «Афоня» (1975), «Мимино» (1977), «Кузги марафон» (1979) ва «Кин-дза-дза» (1986) каби фильмлар орқали танилган.
У бир қатор киномукофотлар ва давлат мукофотлари соҳибидир.