Россиянинг Санкт-Петербург шаҳар метросида маст ҳолатдаги Ўзбекистон фуқароси поезд ҳаракати 10 дақиқага тўхтаб қолишига сабабчи бўлди, деб ёзади «Konkretno.ru».
«Старая деревня» бекатида поезд йўлига одам ётиб олгани ҳақидаги хабар фавқулодда хизматларга 31 декабрь куни 21:40 (Тошкент вақти билан 23:40)да келиб тушган. Поездлар ҳаракати 21:38 дан 21:48 гача тўхтаб қолган.
34 ёшли Ўзбекистон фуқароси полиция пикетига олиб борилган. Муҳожир Петербургда вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатини кўрсатган. Унга нисбатан маъмурий қонунбузарлик ҳақидаги баённома тузилган.