Huawei директори 46 ёшли Мэн Ваньчжоу 7 миллион АҚШ доллар гаров эвазига қўйиб юборилади. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Мэн Ваньчжоу судда кўзига ёш олди. У энди Хитой ва Гонконг фуқаролиги паспортини топшириши, электрон билак узук тақиб юриши ва полициянинг биринчи талабидаёқ бориши талаб этилади.Huawei компанияси асосчисининг қизи Ванкувер аэропортида 1 декабрь куни АҚШ талаби билан қўлга олинди, у Эронга қарши санкцияларни бузганликда айбланмоқда.