Франциянинг Страсбург шаҳридаги Рождество ярмаркаси яқинида рўй берган отишмани мамлакат расмийлари теракт сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда Франция прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «KP.ru».
Полиция мазкур жиноятда гумонланувчининг уйида тинтув ўтказди. Уни ҳибсга олишга муваффақ бўлмади, бироқ квартирада жанговар гранатлар аниқланди.
Страсбургда истиқомат қилган 29 яшар эркак мамлакат махсус хизматлари эътиборига тушган ва терроризмда гумон қилинувчилар рўйхатига киритилганди.
Мазкур отишмани ўрганиш билан Париж прокуратурасининг аксилтеррор бўлинмаси шуғулланади.