Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистон бюджети харажатларига кўмаклашиш учун 150 миллион евро тақдим этади, деб хабар бермоқда «Газета.uz» Молия вазирлиги томонидан тайёрланган Президент қарори лойиҳасига таяниб.
Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, 22 ноябрь куни ФТА директорлар кенгаши Ўзбекистонга бюджетга кўмаклашиш учун 150 миллион евро миқдорида қарз тақдим этилишини маъқуллаган. Кредит Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Иқтисодий бошқарувни яхшилаш дастури» лойиҳаси доирасида 20 йил муддатга (шу жумладан 6 йиллик имтиёзли давр) тақдим этилди.
Аввалроқ Франция тараққиёт агентлиги яқин 4 йил ичида Ўзбекистондаги лойиҳаларга 450 миллион евро сармоя киритиш ниятида эканлиги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)