2018 йил 8 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи Ғ.Х. ИИБга фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аризачига кўра, 2017 йил 25 апрель куни таниши У.Қ. исмли аёл «Суғдиёна» масканида жойлашган хонадонини сотмоқчи эканлигини айтиб, алдов йўли билан ундан 64 миллион 117 минг сўм пулини олади. Бироқ шу кунгача уй ҳужжатларини ҳам, олган пулларини ҳам бермай келмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида У.Қ. ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.