Ўзбекистон ҳукумати Сирдарё иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 219 миллион долларлик лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тасдиқлади, деб ёзади «Podrobno.uz».
Шартнома Россиянинг «Силовие машини — ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт» ОАЖ билан тузилди, у Сирдарё Иссиқлик электр станциясининг олтита энергоблокини 177,1 миллион долларга модернизация қилиб, уларнинг қувватини 300 МВтдан 325 МВтгача кўпайтириши керак.
Лойиҳа «Ўзбекэнерго»нинг 10,8 миллион долларлик ўз маблағлари, Россия «Внешекономбанк»ининг 132 миллион доллар, Ўзбекистон Миллий банкининг 22,2 миллион доллар ва «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 22,2 миллион доллар кредитлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.
Лойиҳа 2018—2021 йиллар давомида учта босқичда амалга оширилади.