АҚШнинг Аризона штати Чандлер шаҳрида 4 май куни ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи Waymo автомобили Honda билан тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда «vc.ru».
Полициячиларнинг сўзларига кўра, Honda ҳайдовчиси Waymo автомобилидан ўзини олиб қочиши керак бўлган, бироқ йўналишини ўзгартирмай, паст тезликда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчисиз минивенга бориб урилган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, тўқнашув оқибатида Honda ҳайдовчиси ва Waymo йўловчиси енгил тан жароҳати олган.