Олимлар Хитойнинг шимоли-шарқида птерозаврлар тухумларининг улкан қабристонини топди. Топилма олимларга мезозой даври учар гигантларининг болалари тухумлардан чиққанини билишга имкон берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Бу топилма птерозаврлар ҳақиқатдан ҳам тухум қўйганини қатъий тасдқилади. Бу каби йирик топилмалар олимларга птерозаврларнинг тухум қўйиши билан боғлиқ бошқа муҳим саволларга жавоб топиш учун имкон беради.
Уч йил аввал олимлар бу жойда птеранодонларнинг кўплаб суяклари сақланган йирик қабристонни топишга муваффақ бўлган. Бутун палеонтология тарихида олимлар атиги тўртта пачақланган ва ёмон сақланган птерозавр тухумини топишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)