Америка, Британия ва Нидерландия олимлари организмлар умрини узайтиришнинг универсал усулини топди, деб ёзади Лондон университети коллежи.
Мутахассислар аниқлашича, балоғат ёшида РНК-полимераз III ферментининг фаоллиги бироз камайганидан сўнг, ачитқи ҳужайраларининг тирик қолиш даражаси, шунингдек, майда пашшалар ва нематода (гижжа)лар умрининг давомийлиги тахминан 10 фоизга ошган.
Уларнинг фикрича, РНК-полимераза III нинг фаоллиги «тана ҳужайралари функциясига, ичак саломатлиги ва ҳайвонларнинг тирик қолиш даражасига салбий таъсир қилади».
Ферментни тормозлаш, тадқиқот кўрсатишича, бу маънода рапамицин иммунодепрессантини қабул қилиш билан тенг.
Изоҳ (0)