Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарорига биноан бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди, деб хабар берди UzDaily.
Президент қарорига мувофиқ Эркин Муҳитдинов Ўзбекистон Республикасининг бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар Эркин Муҳитдинов Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати Аҳоли бандлиги ва турмуш даражаси масалалари бўйича шўъба мудири лавозимида ишлаган ва янги лавозими сабаб олдингисидан озод этилган.