Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Тошкент шаҳрида икки давлат ишбилармон доираларининг нуфузли делегациялари иштирокида бўлиб ўтган Америка—Ўзбекистон савдо палатасининг навбатдаги мажлиси якунлари муҳокама қилинди.
Учрашувда икки томон муносабатларининг бошқа долзарб масалалари, жумладан, турли даражалардаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.