Хитойда юк поезди тезкор йўлларда 6 нафар темир йўл ишчисини ўлар ҳолатда уриб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
CCTV маълумотларига кўра, ҳодиса Хэнань провинциясида юз берди. Ҳозирда унинг тафсилотларини ўрганишга киришилди.
Халқаро Хитой радиосининг таъкидлашича, мамлакатда қурилиш кетаётган йўлларда поездларнинг ҳаракатланиши тақиқланган. Юк поезди бу қоидага амал қилмагани сабаби аниқланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.