Рио—2016 Олимпиадасининг 69 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шаҳрам Ғиёсов турнирдаги иккинчи жангини литвалик Эймантас Станёнисга қарши ўтказди.
1/8 финал доирасида кечган беллашувда Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган Шаҳрам Ғиёсов рақибини мағлуб этиб, чорак финал чиптасини қўлга киритди. Бу ғалаба унинг учун Рио-де-Жанейродаги кетма-кет иккинчиси бўлди.
Шаҳрам Ғиёсов мусобақанинг 1/16 финалида испаниялик Юба Сиссокога қарши жанг қилиб, ҳар учала раундни ўз фойдасига ҳал қилганди.
Ўзбекистонлик боксчи медаллар учун кечадиган чорак финал жангини кубалик чарм қўлқоп устаси Иглесиас Рониэлга қарши ўтказади.