Қидирувда бўлган Беларусь президентлигига собиқ номзод Алесь Михалевич мамлакатга киришга уриниш чоғида қўлга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» Беларусь Давлат чегара қўмитаси вакили Александр Тишченко маълумотига таяниб хабар беради.
«Михалевич қидирувда бўлган шахс сифатида қўлга олинди. У Ички ишлар вазирлигига топширилади», — деди Тишченко.
2010 йилда Минскда юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг Михалевич уй қамоғида эканлигига қарамасдан, мамлакатни тарк этишга муваффақ бўлган эди. Унга Чехия сиёсий бошпана берган эди.
Таъкидланишича, у Вильнюс—Минск поезди йўловчиларини паспорт назоратидан ўтказиш чоғида қўлга олинган.
Изоҳ (0)