Россия президенти Владимир Путин Севастополда америкалик таниқли боксчи кичик Рой Жонс билан учрашди. Суҳбат чоғида давлат раҳбари боксчининг спортдаги улкан хизматларини эътироф этиб, агар у узоқ вақт мобайнида Россия Федерациясида истиқомат қилса, мамлакат фуқаролиги берилишини ваъда қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Аслида бу ерга шунинг учун келдим. Давлатингиз паспортига эга бўлсам, икки мамлакат орасида бориб-келишим осон кечарди. Ҳамюртларингизнинг спортга меҳри баланд, Россияни ёқтиришимнинг асосий сабаби ҳам шунда», — дея таъкидлаган Рой Жонс.
Эслатиб ўтамиз, Рой Жонс профессионал бокснинг тўрт йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Изоҳ (0)