Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 7 август куни «Ўзбекистон-Япония инсон ресурсларини ривожлантириш маркази базасида ишбилармон кишилар салоҳиятини ривожлантириш ва алоқаларни йўлга қўйиш» техник ҳамкорлик лойиҳаси бўйича муҳокама протоколини имзолади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Ҳужжатнинг имзоланиши ГОС фаолиятининг 2020 йил 30 ноябргача узайтирилишини англатади. Музокаралар якунлари бўйича томонлар ТИАИСВ JICA билан ҳамкорликдаги лойиҳанинг амалга оширилишини ташкиллаштириш учун масъул бўлишига келишиб олди.