Бухоролик фоторассом Анзор Бухарский (Солижонов) Ригада икки ҳафталик маҳорат дарсларини ўтказди, дея хабар бермоқда «Восточний экспресс».
Маҳорат дарслари иштирокчилари суратга олиш, объектни тўғри танлаш, кадр маконини ташкил этиш сирларидан бохабар бўлди. Ҳужжатли фотосуратларда саҳна элементларининг бўлиши масаласи алоҳида тилга олинди. Тайёр фотосуратлар устида ишлаш, уларни чоп қилиш, танловларда қатнашиш муҳокама қилинди.
Назарий қисм амалиёт билан мустаҳкамланди: маҳорат дарси иштирокчилари олган билимларини амалда қўллаб кўрди, шундан сўнг бухоролик фотосуратчи билан бирга бажарилган иш якунларини муҳокама қилди.