Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ўзининг шимолий кореялик ҳамкасби Ли Су Ён билан Малайзия пойтахтида ўтказилаётган Жануби-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси анжумани доирасида учрашди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Учрашувга оид тафсилотлар келтирилмаётган бўлса-да, Япония ТИВ раҳбари Пхеньяндан Шимолий Корея разведкаси томонидан ўтган асрнинг 70-йилларида ўғирлаб кетилган япон фуқаролари тақдири тўғрисидаги суриштирувлар натижасини талаб этгани тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида икки мамлакат ҳукуматлари япон фуқароларининг ўғирлаб кетилишига ойдинлик киритувчи янги суриштирув ўтказишга келишиб олганди. Шундан сўнг Токио Пхеньянга нисбатан қўлланилаётган санкцияларнинг бир қисмидан воз кечишга рози бўлган.
Изоҳ (0)