Арманистон полицияси Ереван марказидаги норозилик намойишлари чоғида ушланган барча фуқароларни қўйиб юборди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Ҳаммани қўйиб юбордик. Маъмурий баённомалар тузилмади», — дея маълум қилди Арманистон полицияси матбуот котиби Ашот Агаронян.
Полиция маълумотларига кўра, намойишлар чоғида ҳаммаси бўлиб 46 киши қўлга олинган, улардан олти нафари вояга етмаган бўлгани учун ўша заҳоти қўйиб юборилган. Ушланганларнинг айримлари полиция уларга нисбатан куч ишлатганини даъво қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, намойишчилар 23 июндан бери мамлакат пойтахтидаги президент қароргоҳи ва бошқа маъмурий бинолар жойлашган Баграмян шоҳкўчасини қамал қилмоқда.