Жорий йилнинг 26 январидан Euronews телеканали City-tour туркумида Тошкентга бағишланган кўрсатув намойишини бошлади, деб хабар бермоқда «Ўзбектуризм» миллий компанияси.
Кўрсатувда Тошкентни ўз ичига олган Буюк Ипак йўли, шаҳарнинг қадимий диққатга сазовор жойлари, жумладан, Ҳазрати Имом майдони, Бароқхон мадрасаси, Тиллашайх масжиди ва бошқа меъморчилик обидалари ҳақида ҳикоя қилади. Euronews услубига биноан, Тошкентнинг замонавий қиёфаси, афсонавий тарихий иншоотлари, бой маданий ҳаёти намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, Euronews телеканалида Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари ҳақидаги кўрсатувлар намойиш қилинган эди.
Изоҳ (0)