Ucell мобил оператори Тошкент шаҳри бўйлаб 40 та 4G база станцияларини ўрнатди. Бу ҳақда тўртинчи авлод тармоғи тақдимоти иштирокчиларидан бирига асосланиб, «Mobinfo.uz» хабар берди.
Аввалроқ, 2014 йил 1 декабрдан Ucell мобил алоқа оператори Ўзбекистонда биринчи бўлиб Тошкент шаҳрида 4G тармоғини ишга туширгани хабар берилган эди.
Шунингдек, Ucell таклиф этаётган 4G пакетлар ҳамда 4G қурилмаларнинг нархлари ҳам маълум қилинган.