«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Европа йўналишидаги рейслар учун махсус янги йил тарифларини ўрнатди. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинган.
Реклама акцияси доирасида 2014 йил 27 ноябрдан 2015 йил 31 январгача бўлган даврда Тошкентдан Париж, Лондон, Милан, Рим ва Франкфурт шаҳарларига борадиган рейсларда иккинчи класс чипталарини махсус пасайтирилган нархларда харид қилиш мумкин.
Шунингдек, юқорида саналган шаҳарлардан Тошкентга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси самолётларида учиш учун ҳам чегирмалар белгиланган. Махсус тариф бўйича сотиладиган ўринлар сони чегаралангани маълум қилинган.
Изоҳ (0)