Инвестиция баҳсларини ҳал қилиш халқаро маркази Россиянинг «Мобильние ТелеСистеми» («МТС») компанияси ва Ўзбекистон ўртасидаги арбитраж муҳокамасини томонларнинг биргаликдаги баёноти бўйича тугатди, деб хабар бермоқда Gazeta.uz.
Аввалроқ, 31 июль куни «МТС» компанияси Ўзбекистон ҳукумати билан муроса битими имзолагани, Ўзбекистонда янги Universal Mobile Systems (UMS) қўшма корхона ташкил этиши, корхонанинг 50,01 фоизи «МТС»га, 49,99 фоизи эса Ўзбекистон ҳукуматига тегишли бўлиши ҳақида хабар берган эди.
Муроса битими инглиз ҳуқуқи орқали бошқарилади ва томонлар ўртасидаги барча баҳсли ҳолатларни Париждаги Халқаро савдо палатаси ҳузуридаги Халқаро арбитражда кўриб чиқишни кўзда тутади.
UMS қўшма корхонасига 2G/3G/LTE тармоқлари, частота ва рақамлар ҳажми бўйича лицензиялар, шунингдек, инвестициялар сақланиши ва қайтарилиши бўйича кафолатлар олган. Янги оператор 1 декабрдан ўз тижорий фаолиятини бошлаши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)