Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ИИБ паспорт бўлинмаси ходимларидан иборат гуруҳ ҳудудда ўз соҳасига оид тартиботни такомиллаштириш мақсадида «Паспорт» тадбири ўтказаётганида, чекка қишлоқлардан биридаги хонадонда қўним топган нотаниш меҳмон уларнинг эътиборини тортди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Зарур пайтларда тезкор қарорлар қабул қилиб, хушёрликка одатланган ходимлардан бири дарвозадан чиқаётиб, «Кўзларидан уни танигандайман, қидирувда юрганлар рўйхатида бор эди», — дея ҳамкасбларига фикрини айтди.
Ходимлар нотаниш кимсани обдон текширганида, кекса кампир ниқобида кийиниб олган шахс аввал оғир жиноят содир этиб, бир қанча вақтдан буён қидирувда юрган аёл бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)