Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи олтмиш ёшли Қ. Йўлчи муқаддам судланган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
У ғараз ниятини амалга ошириш мақсадида Бектемир туманидаги водийга қатнайдиган машиналар тўхташ жойига келиб, йўловчи сифатида андижонлик Ш. Ҳамиднинг «Нексия» автомашинасига ўтиради. Йўл олдидан у ҳамроҳларини сийлаш ниятида уларга заҳарланган, руҳан карахт қилувчи модда қўшилган шоколадларни беради. Бироз ўтиб, ҳайдовчи ва йўловчилар ухлаб қолади. Қ.Йўлчи бундан фойдаланиб, уларнинг қимматбаҳо буюмлари, уяли телефонлари, кийим-кечак ва пулларини олиб, жуфтакни ростлайди.
Лекин у узоққа боролмади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)