Қорақалпоғистон сув истеъмолчилари уюшмаси 50 та электр узатмали мотоцикл сотиб олди, дея хабар берди Anons.uz «Халқ сўзи» газетасига таяниб.
Ушбу мототранспорт ёқилғи-мойлаш материалларига сарфланадиган маблағларни, шунингдек суғориш вақтида майдонларда ҳаракатланишга кетадиган вақтни анча тежаш имкониятини беради.
Келажакда бундай тежамкор транспорт воситасидан юздан ортиғини харид қилиш режалаштирилган.