Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистоннинг Ассам штатида полиция вояга етмаган қизларга уйланган 2000 дан ортиқ эркакни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда NDTV полиция ва расмийларга таяниб.

Фото: “Дзен.ру”

2 февраль куни бош вазир Ҳиманта Бисва Сарма томонидан болалар никоҳига қарши кураш кампанияси эълон қилинганди. У Twitterъда маҳаллий ҳокимият штатдаги ушбу муаммога барҳам бериш ниятида эканини ёзди. Вазир вояга етмаган қизлар билан оила қуришнинг ўзини “кечирилмас ва оғир жиноят” деб атади.

“Икки кун ичида 2200 дан ортиқ эркак ҳибсга олинди”, — деди вазир. Ўз навбатида, штат полицияси раҳбари Гянендра Пратап Сингх журналистларга ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан вояга етмаганлар билан никоҳ қуриш бўйича тўрт мингдан ортиқ ҳолат қайд этилганини, уларда саккиз мингга яқин айбланувчилар борлигини айтди.

Ҳиндистоннинг Оила кодексига кўра, мамлакатда аёллар учун 18 ёшдан, эркаклар учун 21 ёшдан бошлаб никоҳга рухсат берилади. Шунингдек, Ҳиндистон парламентида аёлларнинг никоҳ ёшини 18 ёшдан 21 ёшгача кўтариш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Ҳиндистон аёллар ва болалар тараққиёти вазири Смрити Иранининг айтишича, бу ташаббус қизларга ўқишни якунлаш ва иқтисодий мустақилликка эришиш, шунингдек, жисмоний ва руҳий камолотга етисг имконини беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди