Хитойнинг Қумтоғ чўлида туялар учун светофорлар ўрнатилди. Бу ҳақдаги видеолавҳа Хитой марказий телевидениесининг (CCTV) YouTube каналида эълон қилинди.
Сўнгги йилларда ушбу масканга сайёҳлар оқимининг кўпайиб бориши натижасида тирбандликлар юзага келди. Бунинг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимият органлари туя минган йўловчилар учун йўлларга алоҳида светофорлар қўйди.
Светофорлар Мингша тепаликлари яқинидаги Крессент кўлида жойлашган. Май ойининг бошида бу ерга ўнг мингдан ортиқ сайёҳ туя миниш учун ташриф буюради. Қайд этилишича, ўтган йили 2,4 мингга яқин жониворлар саёҳатга чиққан, чўлга ташриф буюрганлар сони эса 20 мингга етган. Меҳмонларнинг аксарияти табиатни пиёда кезишдан кўра туя минган ҳолда сайр қилишни афзал кўради.
Светофорлар ҳайвонларнинг пиёдаларга йўл беришлари кераклигини англатади. Яшил чироқ туянинг ўтиши мумкинлигини, қизил чироқ тўхташ лозимлигини билдиради.
Изоҳ (0)