АҚШнинг Техас штатида яшовчи 106 ёшли Альфред Блашке парашютдан сакраб, Гиннес рекордини ўрнатди. Бу ҳақда “Правила жизни” нашри хабар бермоқда.
Альфред 1917 йилда таваллуд топган ва илк бор 2017 йилда ўзининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан парашютдан сакраган. Орадан уч йил ўтгач, пенсионер яна бир бор шу ишни амалга оширишга қарор қилди ва 4 минг метрдан ошиқ баландликдан сакраб, жаҳон рекордини ўрнатди. Шу тариқа Альфред эгизак набираларининг коллежни битирганини нишонлади.
Бу менинг катта орзум эди. Шу ёшгача умр кўриб, орзумни амалга ошираман, деб ҳеч ўйламагандим, — дейди Блашке.
2022 йилда унинг рекордини 104 ёшли Дороти Ҳоффнер исмли америкалик янгилади. Кекса аёл қўлтиқтаёқ ёрдамида ҳаракат қиларди. Аммо саккиз кундан кейин у қариялар уйида уйқусида вафот этди. Ҳоффнер Гиннеснинг рекордлар китобидаги муваффақиятининг расмий тасдиқланишини кўролмай кетди.
Альфред Блашке 2023 йилнинг ноябрида Ҳоффнернинг рекордини янгилашга қарор қилган ва Техас губернатори Грег Эбботт билан биргаликда сакраган. Ерда эса уни фарзандлари ва набиралари, шунингдек, ОАВ вакиллари кузатиб турди.
Журналистларга таассуротлари билан бўлишар экан, Альфред шундай деди:
Агар бирор иш қўлимдан келмайди, деб ўйласангиз, шунчаки ўзингизни етарлича юқори баҳоламаган бўласиз. Баъзан таваккал қилиб, истаган ишингизни бажариб кўришингиз керак.
Изоҳ (0)