8 апрель куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган сара суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.Тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган фаластинлик бола Ғазо сектори шимолидаги Камол Адван касалхонасида тиббий ёрдам олмоқда.Фото: Reuters4 апрелдан бошлаб Оренбург вилоятида сув тошқини билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли минтақавий фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.Фото: ReutersИсландияда Рейкянес яриморолида вулқон отилиши давом этмоқда.Фото: ReutersИсроилнинг ҳарбий ҳужуми натижасида уй-жойини ташлаб кетган фаластинликлар Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрида рамазон ойида ифторлик қилиш учун йиғилди.Фото: ReutersТель-Авивда Ғазо секторида гаровга олинганларнинг оила аъзолари томонидан норозилик намойиши бўлиб ўтди.Фото: ReutersЕвропадаги энг фаол Этна вулқони осмонга тутун, буғ ва газ аралашмасидан иборат бўронли ҳалқалар чиқаряпти.Фото: ReutersҒазо сектори жанубидаги Хон Юнисда Исроил ҳарбийлари қуруқликдаги қўшинларининг катта қисмини Ғазо секторидан олиб чиқиб кетганидан кейин фаластинликлар вайрон бўлган турар жой биноларини кўздан кечирмоқда.Фото: ReutersХолтон аҳолиси қуёшнинг тўлиқ тутилишини кутмоқда, Америка.Фото: ReutersХитойнинг Шандун вилояти Циндао шаҳрида нок гуллади.Фото: ReutersКатманду от спорти фестивали.Фото: Reuters7 октябрь куни ҲАМАС томонидан Исроилга қилинган ҳужумдан олти ой ўтиб, шикастланган уйнинг кўриниши.Фото: Reuters
Қайта очилган тимсоҳ фермаси, 125 ёшга тўлган Москва трамвайи, қайиқда етказиб берилаётган хатлар — 4 апрель суратлари 4 апрел, 22:53
Воркутадаги ташландиқ уй, рамазоннинг сўнгги жумаси, Таиландда юз берган зилзила оқибатлари — 5 апрель суратлари 5 апрел, 23:12
Ҳарбий чақирувга қарши чиққан исроилликлар, ёвуз руҳларни қувиш маросими, бўронда қолган сайёҳлар — ҳафта суратлари 7 апрел, 22:50