“Ташаббусли бюджет”да Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудида тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш ташаббуси 12 та овоз тўплаб, энг паст натижани кўрсатгани маълум бўлди.
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилдаги 1-мавсуми якунланди. Унга кўра, республика бўйлаб 2 254 та маҳалла бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 3,3 триллион сўм йўналтирилади. Овоз бериш жараёнларида мамлакат бўйлаб 11,7 миллион нафар фуқаро иштирок этди.
Қуйида “Ташаббусли бюджет” жараёни 2024 йил 1-мавсуми доирасида ҳудудларда энг кам овоз тўплаб ғолиб бўлган лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар берилди:
- Жиззах вилояти Дўстлик тумани — “Алишер Навоий” МФЙ Янги ҳаёт кўчасига тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш лойиҳаси 12 та овоз билан;
- Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри — Нурафшон шаҳар маданият бўлими моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун 30 кв/метр саҳна мониторини харид қилиш -сонли мактабгача бўлган қисмида 1000 метр пиёдалар йўлакчасини барпо этиш лойиҳаси 18 та овоз билан;
- Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри — “Учқун” МФЙ ҳудудига Guzar кўчасининг 26-сонли мактабгача бўлган қисмида 1000 метр пиёдалар йўлакчасини барпо этиш лойиҳаси 32 та овоз билан;
- Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри — 26-сонли мактабгача таълим муассасасининг эски қозонхона биносини қайтадан таъмирлаб, омборхона биносига айлантириш ва боғчанинг орқа тарафидаги девор ва дарвозани таъмирлаш лойиҳаси 34 та овоз билан;
- Навоий вилояти Учқудуқ тумани — Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ Мустақиллик кўчаси 1-3-5-7-9-11-13-15-уйлар олд қисмларига асфалт ётқизиш лойиҳаси 48 та овоз билан;
- Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри — Нурафшон шаҳар 2-сонли мактабгача таълим муассасаси моддий-техника базасини ривожлантириш лойиҳаси 51 та овоз билан;
- Наманган вилояти Давлатобод тумани — Наманган тўқимачилик саноати институтига алоҳида юқори кучланишдаги электр подстанция ўрнатиш лойиҳаси 52 та овоз билан;
- Жиззах вилояти Дўстлик тумани — “Мевазор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи канал атрофига ҳимоя панжараларини ўрнатиш лойиҳаси 53 та овоз билан;
- Наманган вилояти Давлатобод тумани — “Умид” МФЙ ҳудудидаги 1,6,7,8,9,10,11,12,18,19,27,16,17, 20,21,22,23, 24,25,26,27,29,30,31,32,33,34,35 ва 52/2-кўп қаватли уйларни мукаммал жорий таъмирлаш ва туташ ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш лойиҳаси 56 та овоз билан;
- Наманган вилояти Давлатобод тумани — “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги 9,10,11,12,13,14,15,16,17,18,19, 20,21,22,23,24 ва 25-уйларни мукаммал-жорий таъмирлаш ва туташ ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш лойиҳаси 61 та овоз билан;
- Жиззах вилояти Дўстлик тумани — Дўстлик тумани “Ғ.Ғулом” МФЙга кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (трансформатор, симёғоч ўрнатиш) тадбирлари 65 та овоз билан;
- Навоий вилояти Учқудуқ тумани — Болалар мусиқа ва санъат мактаби моддий-техник базасини мустаҳкамлаш 70 та овоз билан;
- Наманган вилояти Давлатобод тумани — “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 6,23,24,3,4,6,37а,37б,23,24,34,42,43,48,46,51-кўп қаватли уйларни мукаммал жорий таъмирлаш ҳамда ушбу уйлар атрофида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш 70 та овоз билан;
- Жиззах вилояти Дўстлик тумани — Дўстлик тумани марказидаги Дўстлик кўчасида пиёдалар йўлаги қуриш 71 та овоз билан;
- Тошкент вилояти Бекобод шаҳри — Бекобод шаҳрининг 80 йиллик юбилейи муносабати билан шаҳарнинг шонли тарихини акс эттирувчи музей ташкил этиш 76 та овоз билан ғолиб бўлган.
2024 йил ташаббусли бюджет лойиҳаси 1-мавсумида Яккабоғ тумани “Қўшчинор” маҳалласи 14 918 та овоз билан республикада биринчи бўлди. Шунингдек, республика бўйлаб рекорд даражадаги энг кўп овоз тўпланган ҳудуд — Қашқадарё, жами 1 562,3 мингта (44 фоиз) овоз тўпланди.
Изоҳ (0)