Сирдарёда қоидабузарлик содир этиб, жарима тўламаган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситаси хатланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, МИБ вилоят бошқармаси томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўламасдан келаётган фуқароларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, 2024 йилнинг ўтган даврида вилоят миқёсида 10 маротабадан ортиқ қоидабузарлик содир этиб, жарималарни тўламай келаётган 14 нафар қарздор фуқароларнинг автотранспорт воситалари хатланди.
Автомобиллар жарима майдончаларига жойлаштирилган. Шунингдек, 7 нафар қарздордан 21 млн сўмдан ортиқ жарималар ундирилган.