Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху урушдан кейин Ғазо секторини бошқариш бўйича ўз режасини биринчи марта Вазирлар маҳкамасига тақдим этди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
Бу асосан Нетаньяху уруш бошидан бери таъкидлаб келаётган тамойиллар тўплами ҳисобланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Исроил урушдан кейин бутун сектор бўйлаб вақт чекловларисиз ҳаракат эркинлигини сақлаб қолади;
- Ғазо секторида Исроил аҳоли пунктлари яқинида хавфсизлик зонаси яратилади;
- Исроил “гуруҳларнинг қайта қуролланишига йўл қўймаслик учун” Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарани ёпиқ ҳолда сақлайди;
Режада Фаластин администрацияси тилга олинмаган ва унинг урушдан кейинги секторни бошқаришда иштирок этиши истисно этилмаган. Бунинг ўрнига, Ғазо секторидаги фуқаролик ишларини “маъмурий тажрибага эга” ва “терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар ёки ташкилотлар” билан боғлиқ бўлмаган “маҳаллий амалдорлар” бошқариб бориши таъкидланади.
Reuters агентлигининг ёзишича, Исроил Ғазо секторини бошқариш учун фалстинлик қидирмоқда. Бу лойиҳа секторнинг “ҲАМАСдан тўлиқ тозаланган” ҳудудларида амалга оширилади.
“Тегишли режа ҲАМАС йўқ қилинганидан кейин амалга оширилиши мумкин ва Исроил ва Ғазо сектори аҳолиси учун хавф туғдирмайди”, — дейди агентлик манбаси.
Изоҳ (0)